ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

«Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

14/05/2018

Савдога Чортоқ тумани ҳокимининг 2017 йил 1 августдаги 1113-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг 2018 йил 8 майдаги 84/ас-ер-сонли буйруғига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича қуйидаги ер участкалари қўйилмоқда: Чортоқ тумани, Ойқирон ШФЙ, Ўрикзор МФЙ, «Ойқирон миришкорлари» ММТП қишлоқ хўжалиги харитасининг 391, 392, 448-контурларидан ажратилган, сатҳи 400 кв.м.дан иборат, 8 (саккиз) дона яъни, 2, 15, 35, 39, 40, 46, 48 ва 70-сонли ер майдонлари, ҳар бирининг бошланғич баҳоси 342 000 (Уч юз қирқ икки минг) сўмдан, тўланадиган закалат пули миқдори – 200 000 (Икки юз минг) сўм. Савдо 2018 йил 15 июнь куни соат 11:00дан бошлаб Наманган шаҳри, Б.Машраб кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган, Наманган шаҳар 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг мажлислар залида ўтказилади. Буюртманомаларни қабул қилиш мазкур хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00дан 16:00гача қабул қилинади (13:00дан 14:00гача тушлик). Буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 14 июнь куни соат 18:00. Ер участкалари 2018 йил 15 июнь куни сотилмаган тақдирда, ер участкаларининг такрорий савдолари 2018 йил 25 июнь, 5 ва 16 июль кунлари соат 11-00да юқорида кўрсатилган манзилда бўлиб ўтади. Такрорий савдолар учун буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 25 июндаги савдо учун 2018 йил 24 июнь куни соат 18:00; 2018 йил 5 июлдаги савдо учун 2018 йил 4 июль куни соат 18:00; 2018 йил 16 июлдаги савдо учун 2018 йил 15 июль куни соат 18:00да тўхтатилади. Савдога қўйилган ер участкалари билан туман ҳокимлиги вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувга асосан закалат пулини, «Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиалининг АТИБ «Ипотекабанк» Наманган филиалидаги МФО-00223, ИНН-303179580, 22604000800433601001-сонли ҳисоб рақамига тўлашлари шарт. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 кун муддат ичида ерга бўлган ҳуқуқни тасарруф қилиш шартномасини имзолаш мажбурияти юклатилади. Тўланган закалат миқдори сотиб олиш тўлови миқдорининг 15 фоизидан кам бўлиб қолган тақдирда, етишмаётган миқдорини шартнома тузилгунга қадар савдо ташкилотчисининг юқорида кўрсатилган ҳисоб рақамига тўлаб бериш шартлари юклатилади. Закалат тўғрисидаги келишув имзолангандан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдоси ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни буюртманома билан бирга тақдим этадилар: -Ўзбекистон Республикаси фуқароси - паспорти нусхаси; - хорижий юридик шахслар - уларнинг уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси; - хорижий фуқаролар - чет давлат миллий ёки дипломатик паспорт; - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар - яшаш гувоҳномаси нусхаси; - солиқ тўловчининг идентификация рақами; - закалат пулини тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Буюртманомалар қабул қилинадиган ва савдо ташкилотчиси жойлашган манзил: Наманган шаҳри, Бобораҳим Машраб кўчаси, 7-уй. Тел: (0-369) 227-85-25. www.emulk.uz best.namangan@inbox.uz Лицензия: RR-0225.