ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!

26/05/2018

Аукцион савдосига “Олтиариқ Агросаноат Сервис ” МЧЖнинг 22.05.2018 йилдаги 24-сонли буюртма хатига асосан, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Ибн Сино МФЙ, Ибн Сино кўчаси, рақамсиз уйда жойлашган қурилиш эгаллаган майдони-449,0 кв.м. бўлган, “Нуробод” ҚВП бино ва иншоотлари қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 167 770 000 сўм. Аукцион савдоси 2018 йилнинг 25 июн куни соат 10:00 да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 22 июн соат 16:00. Савдога қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиалининг «Трастбанк» Фарғона филиалидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р:20208000300433601012.МФО:01123, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Фарғона шаҳар, Сохибқирон Темур кўчаси 45-уй. Телефон: (99895)402-54-75. www.emulk.uz, best.fergana@inbox.uz. Лицензия RR-0225.