ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

08/01/2019

Аукцион савдоларига Риштон туманлараро иқтисодий судининг 11.05.2018 йил кунги №4-1505-1801/1055-сонли хал қилув қарорига асосан банкрот деб эътироф этилган «Матқулобод Чексарой» МЧ ММТП тугатиш бошқарувининг 28.12.2018 йил кунги 18-сонли буюртма хатига асосан қуйидаги кўчмас мулклар арзонлаштирилган нархларда такроран қўйилмоқда: 1. Бағдод тумани Каримбобо МФЙ, Каримбобо қишлоғида жойлашган идора айвонли сўриси. Бошланғич баҳоси- 990 000 сўм. 2. Бағдод тумани Каримбобо МФЙ, Каримбобо қишлоғида жойлашган “Типавой дала шийпони” бино-иншоотлари. Қурилиш майдони-142,40 кв.м., фойдали майдони-109,64 кв.м. Бошланғич баҳоси- 16 241 852 сўм. 3. Бағдод тумани Каримбобо МФЙ, Каримбобо қишлоғида жойлашган “Асфальт хирмон-2” иншооти. Умумий майдони-1786,0 кв.м. Бошланғич баҳоси- 21 707 644 сўм. Аукцион савдоси 2019 йилнинг 21 январь куни соат 15:00 да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 21 январ соат 12:00. Юқоридаги кўчмас мулкларга қизиқиш билдирган талабгорлар бевосита тугатиш бошқаруви вакили иштирокида жойига чиқиб танишлари мумкин. Тугатиш бошқарувчисининг манзили: Фарғона вилояти, Бағдод тумани, Матқулобод қишлоғи. Тел: +99898-576-00-19. Савдога қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиалининг «Трастбанк» Фарғона филиалидаги қуйидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р:20208000300433601012. МФО: 01123, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчисининг ва савдо ўтказиладиган манзил: Фарғона шаҳар, Сохибқирон Темур кўчаси 45-уй. Телефон: (99895)402-54-75. www.emulk.uz. best.fergana@mail.ru. Лицензия RR-0225.