ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

03/03/2018

Аукцион савдосига «Узнефтмахсулот» «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» шуъба унитар корхонасининг 27.02.2017 йилlfги 03/42-сонли буюртма хатига асосан, корхона балансидаги қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда: 1. Фарғона вилояти, Фаргона шахар, Бешбола ҚФЙ, Ўзбекистон кўчасида жойлашган “Қўриқчи ва электриклар” бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси - 559 562 875 сўм. 2. Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Тинчлик ШФЙ, А.Навоий МФЙ худудида жойлашган “Ётоқхона (Общежитие на 100 мест)” бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси - 961 587 395 сўм. 3. Наманган вилояти, Поп тумани, М.Тошматов ҚФЙ, Гулбахор қишлоғида жойлашган “Автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шахобчаси” бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси-1 067 125 492 сўм. Аукцион савдолари 2018 йилнинг 04 апрел куни соат 14:00 да бўлиб ўтади. Бюуртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 02 апрел соат 17:00. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиалининг «Трастбанк» Фарғона филиалидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р: 2020 8000 3004 3360 1012. МФО: 01123, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси, 45-уй, 3-қават, 6-хона. Телефон: (99895)402-54-75. www.emulk.uz. best.fergana@mail.ru. Лицензия RR-0225.