ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Navoiy mintaqaviy filiali бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

20/01/2018

Савдога Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашшиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг 2018 йил 18 январдаги 21-а-ф-сонли буйруғи, Хатирчи туман ҳокимининг 2009 йил 11 августдаги Қ-588-сонли қарори, Нурота туман ҳокимининг 2017 йил 26 октябрдаги Қ-926-сонли, 2017 йил 3 ноябрдаги Қ-948-сонли, 2017 йил 18 декабрдги Қ-1045-сонли қарорлари ҳамда 2017 йил 6 ноябрдаги 01-03/1034-сонли, 2017 йил 13 ноябрдаги 01-03/1070-сонли ва 2017 йил 22 декабрдаги 01-03/1193-сонли хатларига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича қуйидаги ер участкалари қўйилмоқда: 1. Хатирчи тумани, “Кўксарой” ҚФЙ, “Кўксарой” махалласи худудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган туман хокимлиги захира ер майдонлари хисобидан якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ҳар бирининг сатҳи 400 кв.метр, деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган сатҳи 200 кв.метр жами 600 кв.метрдан иборат 26, 35, 38-40, 42-44, 46-52, 55-60, 63-79-сонли жами 38 дона ер участкалари. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 252 000 сўмдан. Савдо 2018 йил 23 феврал куни Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Навоий вилояти худудий бошқармаси мажлислар залида соат 11:00 дан бошлаб ўтказилади. Буюртманомаларни қабул қилиш мазкур хабарнома газетада чоп этилган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 22 феврал куни соат 18:00. 2. Нурота туман “Темирқовуқ” МФЙ худудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган туман хокимлиги захира ер майдонлари хисобидан якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ҳар бирининг сатҳи 400 кв.метр, деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган сатҳи 200 кв.метр жами 600 кв.метрдан иборат 1-3-сонли 3 дона ер участкалари. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 129 270 сўмдан. 3. Нурота туман “Ибн Сино” МФЙ худудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган туман хокимлиги захира ер майдонлари хисобидан якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ҳар бирининг сатҳи 400 кв.метр, деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган сатҳи 200 кв.метр жами 600 кв.метрдан иборат 1-10-сонли 10 дона, Нурота туман “Мустақиллик” м.ф.й. худудидан 113-168-сонли 56 дона жами 66 дона ер участкалари. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 237 600 сўмдан. Савдо 2018 йил 27 феврал куни Нурота туман ҳокимлиги мажлислар залида соат 11:00 дан бошлаб ўтказилади. Буюртманомаларни қабул қилиш мазкур хабарнома газетада чоп этилган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2017 йил 26 феврал куни соат 18:00. Нурота туман худидадаги ер участкалари 2018 йил 27 феврал куни сотилмаган тақдирда, ер участкаларининг такрорий савдолари 2018 йил 27 март, 27 апрел, 29 май ва 28 июн кунлари юқорида кўрсатиб ўтилган манзилда соат 11:00 дан бошлаб ўтказилади. Такрорий савдолар учун буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 27 март куни учун 26 март, 27 апрел куни учун 26 апрел, 29 май куни учун 28 май ва 28 июн куни учун 27 июн кунлари соат 18:00 да тўхтатилади. Савдога қўйилган ер участкалари билан туман ҳокимлиги вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувга асосан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бошланғич баҳосининг 15 (ун беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини: АТ Микрокредитбанк Навоий вилоят филиалидаги қуйдаги: СТИР: 303179580, МФО: 00198, 20208000200433601016 ҳисоб рақамига тўлашлари шарт. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида ерга бўлган ҳуқуқни тасарруф қилиш шартномасини имзолаш шартлари юклатилади. Тўланган закалат миқдори сотиб олиш тўлови миқдорининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлиб қолган тақдирда, етишмаётган миқдорини шартнома тузилгунга қадар савдо ташкилотчисининг юқорида кўрсатилган ҳисоб рақамига тўлаб бериш шартлари юклатилади. Закалат тўғрисидаги келишув имзолангандан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдоси ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги хужжатларни буюртманома билан бирга тақдим этадилар: - Ўзбекистон Республикаси фуқароси – паспорт нусхаси; - хорижий юридик шахслар – уларнинг уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусҳаси; - хорижий фуқаролар – чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти нусхаси; - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар –яшаш гувоҳномаси нусхаси; - закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Буюртманомалар қабул қилинадиган ва савдо ташкилотчиси жойлашган манзил: Навоий вилояти, Навоий шаҳар Жасорат кўчаси 24-уй, Тел: 22-4-79-94. www.emulk.uz, bestrealtor@inbox.uz, Лицензия: RR-0225.