ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best Realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

18/10/2019

Савдога «MAROQAND NEFT BAZASI» МЧЖнинг 04.10.2019 йилдаги 07-02/546-сонли буюртманомасига асосан, «MAROQAND NEFT BAZASI» МЧЖга қарашли, Ургут тумани Боғишамол маҳалласи ҳудудида жойлашган, умумий майдони 1000,0 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 140,18 кв.м., фойдали майдони 132,41 кв.м.ни ташкил этган ёқилғи мойлаш материаллари ва ёқилғи қуйиш шаҳобчаси бинолари (0001 литердаги қоровулхона, 0002 литердаги оператор хонаси, 0003 литердаги айвон, 0004 литердаги айвон ва 0005 литердаги хожатхона) (ер майдонисиз) 54 986 000 сўм бошланғич баҳода қўйилмоқда. Савдо 2019 йил 5 ноябр куни соат 11:00 да савдо ташкилотчиси жойлашган, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда бўлиб ўтади. Аукцион савдосида иштирок этиш учун буюртмалар хабарнома матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2019 йил 04 ноябр куни соат 18:00. Юқоридаги кўрсатилган мулклар 2019 йилнинг 5 ноябр куни ўтказиладиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, мазкур мулклар юзасидан такрорий аукцион савдолари 2019 йилнинг 21 ноябр ва 6 декабр кунлари соат 11:00да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий аукцион савдосида иштирок этиш учун талбгорлардан буюртмаларни қабул қилиш савдо санасидан бир кун олдин соат 18.00 да(13.00 дан 14.00 гача тушлик) тўхтатилади. Аукцион савдоси натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади. Ушбу мулклар ҳамда уларга тегишли ҳужжатлар билан сутувчи вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Мулк сотувчисининг манзили: Пастдарғом тумани Баққол МФЙ . Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Аукцион савдоси натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади. Савдо натижасига кўра савдо ғолибига 10 кун муддатда сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш ҳамда шартнома шартларига кўра тўловларни амалга ошириш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар мулк бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best Realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиалининг АТИБ “Ипотека банк” Кўксарой филиалидаги 20208000400433601008 (МФО:00262, СТИР:303179580) рақамли ҳисоб рақамига тўлашлари шарт. Савдо ташкилотчиси жойлашган ва савдода иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уй. Тел: (+99893) 331-70-80, (+99890)212-60-01. Расмий сайтимиз: www.emulk.uz, электрон почта манзили: best.samarqand@inbox.uz, Лицензия: RR-0225.