eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Surxondaryo mintaqaviy filiali бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

01/05/2018

I. Аукцион савдосига Ангор тумани хокимининг 2012 йил 28 майдаги 321-сонли қарорига, Ангор тумани МЧЖ шаклидаги “Ангор келажаги” савдо комплекси таъсисчиларининг 2017 йил 01 апрел куни навбатдан ташқари ўтказилган йиғилишнинг 1-сонли баёни қарорига ва Ангор туман МЧЖ шаклидаги “Ангор келажаги” савдо комплексининг 23.04.2018 йилдаги 65-сонли буюртманомасига асосан савдо комплекси қурилиши учун мўлжалланган, келажакда қуриб битказиладиган қуйидаги савдо дўконларни 49 йилга ижарага олиш хуқуқлари қўйилмоқда: Сурхондарё вилояти, Ангор тумани, Истиқлол ҚФЙ, “Янги турмуш” маҳалласи манзилда жойлашган, МЧЖ шаклидаги “Ангор келажаги” савдо комплекси худудидан 1. Сатҳи 40,0 кв.м. бўлган, 1 қаватли (сервитут белгиланмаган) 1-6-павильон 60-сонли келажакда қуриб битказиладиган Кийим-кечаклар сотиш учун савдо дўконини 49 йилга ижарага олиш хуқуқи. Ижара ҳуқуқининг бошланғич баҳоси – 51 940 200 сўм. Савдо 2018 йил 31 май куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар Тараққиёт кўчаси 36-а-уйда соат 11:00 дан бошлаб ўтказилади. Аризаларни қабул қилиш мазкур хабарнома газетада чоп этилган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00дан 16:00гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 29 май куни соат 18:00 да. Аукцион савдоси якунлари савдо тугаган заҳоти савдо иштирокчиларига эълон қилинади. Мазкур савдо дўконларнинг ижара ҳуқуқлари 2018 йил 31 май куни ўтказиладиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, такрорий аукцион савдоси 2018 йилнинг 15 июн куни соат 11:00дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда ўтказилишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий савдо бўйича аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 13 июн соат 18:00 да тўхтатилади. Савдо ғолибига савдо ўтказилган кунидан бошлаб 5 (беш) иш кун муддат ичида сотувчи МЧЖ шаклидаги “Ангор келажаги” савдо комплекси ва Ангор тумани хокимлиги хузуридаги савдо комплекси қурилиши дирекцияси билан олди-сотди шартномасини имзолаш, шартнома имзолангандан сўнг 30 (ўттиз) кун муддат ичида пул тўловларини қурилиш ташкилоти Ангор туман хокимлиги ҳузуридаги савдо комплекси қурилиши дирекциясининг хисоб рақамига тўлиқ тўлаш шартлари юклатилади. Ижарага олиш ҳуқуқини сотиб олиш маблағлари мазкур савдо дўконларни қурилиши учун сарфланади ва ушбу пул тўловлари ижара ҳақи тўловлари учун ҳисобланмайди. Ижарага олинаётган савдо дўконлардан фақат дўкон сифатида фойдаланиш мумкин. Савдо дўконларининг ижара ҳуқуқлари учун тўловни амалга ошириш шакли ва муддатлари сотувчи МЧЖ шаклидаги “Ангор келажаги” савдо комплекси ва Ангор тумани хокимлиги хузуридаги савдо комплекси қурилиши дирекцияси томонидан олди-сотди шартномаси тузиш вақтида белгиланади. Ушбу савдо дўконлари 9 (тўққиз) ой ичида қуриб топширилади. Ижара тўловлари савдо дўконлари қуриб ижарага олувчига топширилган кундан бошлаб ҳисобланади. Ижара ҳақи миқдори мулк эгаси томонидан ҳар йили алоҳида белгиланади. Ғолиб деб топилган харидор билан савдо дўконларини ижарага олиш шатномаси 49 йилга тузилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 27.11.2011 йил 2185-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 27.12.2010 йил 108-сон ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 27.12.2010 йил 2010-52-сон қарорлари билан тасдиқланган Низомининг иловасига асосан савдога факат Ангор туманида фаолият юритиб келаётган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувохномага эга бўлган жисмоний шахслар қатнашишлари мумкин. Савдога қатнашувчилар бир оиладан фақат бирта савдо дўконини сотиб олиши мумкин. Савдода қатнашиш учун ариза билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - якка тартибдаги тадбиркорлар учун – гувохномаси ва паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Мазкур савдоларда қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувга асосан савдо дўконларни ижара хуқуқини бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини кўрсатилган муддага қадар “Best realtor” МЧЖ Surxondaryo mintaqaviy filialiнинг “Траст банк” ХА банкнинг Термиз филиалидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: х/р 20208000400433601006, СТИР: 303179580, МФО: 01063, Савдода қатнашиш учун аризалар қабул қилинадиган, савдо ташкилотчиси жойлашган ва мурожаат учун манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар Тараққиёт кўчаси 36-а-уй, Тел: (факс) (0376) 223-31-57. Расмий сайтимиз: www.emulk.uz, best.surxondaryo@inbox.uz, Лицензия: RR-0225.