eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

“Best Realtor” МЧЖ Самарқанд минтақавий филиали Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб

22/05/2018

Аукцион савдосига Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг 2018 йил 19 майдаги 29-Па сонли буйруғига асосан қуйидаги давлат активи қўйилмоқда: 1. Самарқанд шаҳар Сўзангарон кўчаси 2 берк 8-манзилда жойлашган Самарқанд шаҳар дезинфекция станциясига қарашли бино ва иншоотлар (омборхона, лабаратория, гараж ва маъмурий бинолар) ҳамда Самарқанд шаҳар дезинфекция станцияси давлат активлари (мулкий мажмуаси) (фаолият турини 10 йил мобайнида сақлаб қолиш шарти билан); Савдога қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий майдони 1539,56 кв.м., умумий қурилиш тагидаги майдони 747,58 кв.м., фойдали майдони 519,11 кв.м; Бошланғич баҳоси – 512 245 853 сўм; Балансда сақловчи: Самарқанд шаҳар ДСЭНМ; Фаолияти ихтисоси: соғлиқни сақлаш. Аукцион савдоси 2018 йил 26 июн куни савдо ташкилотчиси жойлашган, Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда соат 15:00 да бўлиб ўтади. Аукцион савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2018 йилнинг 10 ва 24 июл, 7 ва 21 август кунлари соат 15:00да бўлиб ўтади. Аукционда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган аукцион савдоси ўтказиладиган куни савдо бошланишидан уч соат олдин тўхтатилади. Савдо ташкилотчиси: Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда жойлашган “Best Realtor” МЧЖ Самарқанд минтақавий филиали. Телефон: (+99893)331-70-80, 355-80-55, (+99890)212-60-01. Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.emulk.uz., электрон почта: best.samarqand@inbox.uz, Лицензия: RR-0225. Аукцион савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади. Талабгорлар давлат активлари бошланғич баҳосининг 10 (Ўн) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best Realtor” МЧЖ Самарқанд минтақавий филиалининг “Ипотека банк” АТИБ “Кўксарой” филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари лозим: 20208000400433601008, МФО:00262, СТИР:303179580. Аукционда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили аукцион ўтказиш тўғрисида эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта бўйича қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Мурожаат учун манзил: Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уй. Маълумотлар учун телефон (факс): Телефон: (+99893)331-70-80, 355-80-55, (+99890)212-60-01. Электрон почта: best.samarqand@inbox.uz. Интернет тармоғидаги веб сайт: www.emulk.uz, www.gkitorg.uz, www.privatization.gkk.uz, www.samgkk.uz Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган хуқуқларингиз бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 0-371-259-21-37 рақамли ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади! Савдоларга марҳамат!