eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

«Best Realtor» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

24/09/2018

Аукцион савдосига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 августдаги 685-сонли қарорига асосан, «Тахиатош Нефт Базаси» МЧЖнинг 2018 йил 22 май күнги 145-сонли буйруғи ва 2018 йил 21 сентябрдаги 06-1601 сонли хатига асосан қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда. 1. Қўнғирот тумани, Қўнғирот ОФЙда жойлашган 150 бош қора молга мўлжалланган мол семиртириш комплекси. Бошланғич баҳоси 6.928.426.761 (олти миллиард тўққиз юз йигирма саккиз миллион тўрт юз йигирма олти минг етти юз олтмиш бир) сўм. 2. Элликқъала тумани «Сарабий» ҚФЙ, «Бустон-Беруний» йўли ҳудудида жойлашган қурилиши тугалланмаган гўштни қайта ишлаш цехи. Бошланғич баҳоси 683.115.709 (олти юз саксон уч миллион бир юз ўн беш минг етти юз тўққиз) сўм. Аукцион савдоси 2018 йил 30 октябр куни соат 11.00 да ўтказилади. Талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш 2018 йил 29 октябр куни соат 18.00 да тўхтатилади. Буюртманомалар расмий иш кунлари соат 09,00 дан 16.00 гача кабул килинади. Мазкур мулклар 2018 йил 30 октябр куни ўтказиладиган очиқ аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, такрорий аукцион савдоси 2018 йилнинг 15 ноябр куни саат 11.00 да ўтказилишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий савдо бўйича буюртманомаларни қабул қилиш 2018 йил 14 ноябр куни соат 18.00 да тўхтатилади. Аукцион савдосида иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар буюртмаомаларни савдо ташкилотчисининг www.emulk.uz сайти орқали масофадан туриб электрон-онлайн тарзда ҳам топширишлари мумкин. Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан ўзаро ихтиёрий тузиладиган шартнома асосида энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридаги ҳақ эвазига ахборот ва маслаҳат хиззматларидан фойдаланишлари мумкин. Аукцион савдосида қатнашиш истагида бўлган талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан мулк бошланғич баҳосининг 15 фоиз миқдорида закалат пулини «Best Realtor» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг АТБ «Турон банк» Нукус шаҳар филиалидаги кўйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 2020 8000 7004 3360 1014, МФО 00585, СТИР 303179580. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини имзолаш мажбурияти юклатилади. Аукцион савдосида қатнашиш учун савдо ташкилотчиси ва талабгор ўртасида закалат тўғрисидаги келишув имзоланади, шундан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда кўйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдосида қатнашишга буюртманомани тақдим этади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Буюртманомалар қабул қилинадиган ва аукцион савдоси ўтказиладиган манзил: Нукус шахри, А.Темур кучаси 122 уй, 4 хона. Телефон: (998 90) 591-00-22, (998 97 505-08-83). Расмий сайтимиз: www.emulk.uz. Электрон почта: qrbestrealtor@mail.ru. Лицензия: RR-0225.