eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

«Best Realtor» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

28/01/2019

Аукцион савдосига Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш кўмитасининг 2019 йил 22-январдаги №12-П-сонли буйруғи ва Беруний тумани ҳокимининг 2018 йил 28-декабр күнги №6123 сонли қарорига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманидан ер участкалари очиқ аукцион савдоларига қўйилмоқда. 1. “Абай” ОФЙ, «Исмаил Бегимбетов» ахоли пункти, 877 контуридан №1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21-сонли ер участкалари; 2. “Абай” ОФЙ, «Исмаил Бегимбетов» ахоли пункти, 1332 контуридан №1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29- сонли ер участкалари; 3. “Кизилкалъа” ОФЙ, «Кизилкалъа» ахоли пункти, 280, 282, 278 контурларидан №1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26- сонли ер участкалари;; 4. “Кизилкалъа” ОФЙ, «Кизилкалъа» ахоли пункти, 401-контуридан №1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45,46, 47, 48, 49, 50, 51, 52, 53, 54, 55, 56, 57, 58, 59, 60- сонли ер участкалари; Ушбу ер участкаларининг ҳар бирининг майдони 400 кв.м. бўлиб, ҳар бирининг бошлангич бахоси 100 000 (Бир юз минг) сўм. Аукцион савдоси 2019 йил 1 март куни соат 11.00 да Беруний тумани Педагогика коллежи мажлислар залида ўтказилади (У.Джуманиязов кўчаси рақамсиз уй). Буюртманомаларни қабул қилиш 2019 йил 28 феврал куни соат 18.00 да тўхтатилади. Буюртманомаларни қабул қилиш расмий иш кунлари соат 10,00 дан 16.00 гача қабул қилинади. Мазкур ер участкалари 2019 йил 1 март куни ўтказиладиган очиқ аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, такрорий аукцион савдолари 2019 йилнинг 1 апрел, 2 май, 3 июн ва 4 июл кунлари соат 11.00 да юқорида кўрсатилган манзилда ўтказилишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий савдолар бўйича буюртманомаларни қабул қилиш 2019 йил 29 март, 1 май, 31 май ва 3 июл кунлари соат 18.00 да тўхтатилади. Савдога қўйилган ер участкалари билан Беруний тумани хокимилиги вакиллари иштирокида тўғридан-тўғри манзилга бориб, танашиш мумкин. Аукцион савдосига қатнашиш учун талабгорлардан ариза кабул қилиш газетада эълон чиққан кундан бошлаб хафтанинг душанба, сешанба ва чоршанба кунлари «Best realtor» МЧЖ ҚораҚолпоғистон Республикаси филиали тарафидан Нукус шахри А. Темур кўчаси, 122 уй, 2 қават, 4 хонада соат 10.00дан 16.00 гача (соат 13.00дан 14.00гча тушлик) кабул қилинади, хафтанинг пайшанба, жума кунлари Беруний шахри Халқлар Дўстлиги кўчаси 12А уй соат 10.00 дан 16.00гача (соат 13.00дан 14.00гача тушлик) қабул қилинади. Талабгорлар ихтиёрийлик асосида аукцион савдосида қатнашиш учун ариза топширишлари ва савдо ташкилотчисининг ахборот-маслаҳат хизматларидан фойдаланганликлари учун энг кам иш хакининг 0,5 баравари миқдорида тўлов тўлашлари мумкин ва тузиладиган закалат келишувига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳосининг 100 фоиз миқдорида закалат пулини «Best Realtor» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали «Турон банк» Нукус шаҳар филиалидаги қўйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 2020 8000 7004 3360 1014, МФО 00585, СТИР 303179580. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида олди-сотди шартномасини имзолаш шартлари юклатилади. Аукцион савдосида қатнашиш учун савдо ташкилотчиси ва талабгор ўртасида закалат тўғрисидаги келишув имзоланади, шундан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда кўйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдосида қатнашишга буюртномани тақдим этади: - Ўзбекистон Республикаси фуқоралари – паспортининг нусхаси; - хорижий юридик шахслар – ўларнинг давлат руйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси, таъсисчилар руйхати ва уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси; - хорижий фукаролар – чет давлатнинг миллий ёки дипломатик паспорти; - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар – яшаш гувохномасининг нусхаси; - закалат пулини тўлаганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этади. Буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Нукус шахри, А.Темур кучаси 122 уй, 4 хона ва Беруний тумани, Халқлар Дўстлиги кўчаси, 12А уй. Телефон: (61) 222-88-80. Расмий сайтимиз: emulk.uz, Электрон почта: qrbestrealtor@mail.ru. Лицензия: 0225.