eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

06/01/2021

Савдога “NAVOIYDONMAXSULOTLARI” акциядорлик жамиятининг 05.01.2021 йилдаги 02-03/09-сонли буюртма хатига асосан, Навоий вилояти, Қизилтепа туман Янги хаёт қ.ф.й. Ўртачўл юлдузи фермер хўжаликлар уюшмаси худудида жойлашган, умумий ер майдони-3,0 га, қурилиш майдони-3068,83 кв.м., умумий фойдали майдони-2882,32 кв.м, бўлган А,Б,В,Г,Д,Е,Ё,Ж-литерларда белгиланган 25 та хонадан иборат “Молхона бино ва иншоотлари” биноси асосий воситалари билан биргаликда мулкий мажмуа сифатида қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 2 634 122 503 сўм. Аукцион савдоси 2021 йилнинг 12 феврал куни соат 16:00да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2021 йил 11 феврал соат 16:00. Юқоридаги мулк 2021 йил 12 февралдаги савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдоси 2021 йил 12 март куни соат 16:00да бўлиб ўтади. Такрорий савдо кунлари учун буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2021 йил 11 март куни соат –16:00да тўхтатилади. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 5 (беш) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Ғолиб харидорга олти-сотди шартномага асосан тўловларни амалга ошириш юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 5 (ўн) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиалининг АТБ “Микрокредит банк” Навоий филиалидаги қуйидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р: 2020 8000 2004 3360 1016. МФО: 00198, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Навоий шаҳар, Жасорат кўчаси, 22-уй ёни, Телефон: (97) 795-14,41, (97) 377-17-15. Расмий сайтмиз: www.emulk.uz, электрон почтамиз: best.navoiy@inbox.uz. Лицензия RR-0225.