“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти
- BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
“Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
Савдога “Ўзбекистон почтаси” АЖ Навоий филиалининг 28.07.2020 йилдаги 38-13-01/468-сонли буюртма хатига асосан қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда. 1. Навоий вилоят Нурота шаҳри А.Яссавий кўчаси худудида жойлашган умумий ер майдони-70,0 кв.метр, умумий майдони-70,31 кв.метр, фойдаланиш майдони-46,6 кв.метр бўлган 3-Почта алоқа бўлими биноси. Бошланғич баҳоси –15 830 317 сўм. 2. Навоий вилоят Қизилтепа шаҳри Ўзбекистон кўчаси 41-уйда жойлашган қурилиш ости майдони-210,14 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони-184,8 кв.метр, бўлган Б-литерда белгиланган “Ёрдамчи бино”. Бошланғич баҳоси –45 320 022 сўм. Аукцион савдоси 2020 йилнинг 7 сентябр куни соат 11:00да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2020 йил 4 сентябр соат 16:00. Юқоридаги мулклар 2020 йил 7 сентябрдаги савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдоси 2020 йил 22 сентябр куни соат 11:00да бўлиб ўтади. Такрорий савдо куни учун буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2020 йил 21 сентябр куни соат –16:00да тўхтатилади. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 3 (уч) иш кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Ғолиб харидорга олти-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб келишилган муддатда мулк учун тўловни тўлиқ амалга ошириш юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиалининг АТБ “Микрокредит банк” Навоий филиалидаги қуйидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р: 2020 8000 2004 3360 1016. МФО: 00198, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Навоий шаҳар, Жасорат кўчаси, 22-уй ёни, Телефон: (+99897) 795-14,41, (+99897) 377-17-15. Расмий сайтмиз: www.emulk.uz, электрон почтамиз: best.navoiy@inbox.uz. Лицензия RR-0225.