eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

17/10/2019

Савдога “NAVOIY AGROKIMIYOHIMOYA” ҳудудидй акциядорлик жамиятининг 26.09.2019 йилдаги 01-05/749-сонли буюртма хатига асосан қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда. 1. Навоий вилоят, Хатирчи туман Учқора массиви худудида жойлашган, умумий ер майдони-5226,0 кв.м., умумий майдони-360,0 кв.м., фойдали майдони-322,56 кв.м. бўлган А-литерда белгиланган 2 та хонадан иборат “Омборхона” биноси. Бошланғич баҳоси – 20 150 000 сўм. 2. Навоий вилоят, Хатирчи туман Зарафшон массиви худудида жойлашган, умумий ер майдони-4083,75 кв.м., умумий майдони-246,0 кв.м., фойдали майдони-205,12 кв.м. бўлган А,Б-литерларда белгиланган 3 та хонадан иборат “Омборхона” биноси. Бошланғич баҳоси – 47 998 000 сўм. 3. Навоий вилоят, Кармана туман Дўрман қ.ф.й. худудида жойлашган, умумий ер майдони-3545,63 кв.м., фойдали майдони-873,85 кв.м., қурилиш ости майдони-399,71 кв.м. бўлган А,Б,В,Г,Д,Е-литерларда белгиланган 4 та хонадан иборат “Минерал ўғитлар сотиш шахобчаси бино ва иншоотлари” биноси. Бошланғич баҳоси- 160 755 000 сўм. 4. Навоий вилоят, Навбахор туман Арабсарой қ.ф.й. Армижон махалласи худудида жойлашган, умумий ер майдони-469,24 кв.м., фойдали майдони-430,32 кв.м., қурилиш ости майдони-469,24 кв.м. бўлган А-литерда белгиланган 1 та хонадан иборат “Омборхона ва ёрдамчи бино” биноси. Бошланғич баҳоси – 155 228 000 сўм. 5. Навоий вилоят, Конимех туман Чордара қ.ф.й. У.Мирзалиев м.ф.й. Момиқчи қишлоғи худудида жойлашган, умумий ер майдони-8760,0 кв.м., умумий майдони-764,02 кв.м., қурилиш ости майдони-817,40 кв.м. бўлган А,Б,В,Д-литерларда белгиланган “Омборхона бинолари” биноси. Бошланғич баҳоси – 171 067 000 сўм. 6. Навоий вилоят, Конимех туман Ҳ.Олимжон ш/х Қумрабод қишлоғи худудида жойлашган, умумий ер майдони-4123,0 кв.м., умумий майдони-124,6 кв.м., қурилиш ости майдони-144,0 кв.м. бўлган А,Б-литерларда белгиланган “Маъмурий бино” биноси. Бошланғич баҳоси – 140 494 000 сўм. Аукцион савдоси 2019 йилнинг 4 ноябр куни соат 11:00да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 1 ноябр соат 16:00. Юқоридаги кўчмас мулклар 2019 йил 4 ноябрдаги савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2019 йил 4 декабр ва 2020 йил 7 январ куни соат 11:00да бўлиб ўтади. Такрорий савдо кунлари учун буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 6 декабр куни учун 2019 йил 3 декабр куни ва 2020 йил 7 январ куни учун 6 январ куни соат –16:00да тўхтатилади. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 2 (икки) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Ғолиб харидорларга 10 (ўн) иш куни ичида тўловларни тўлиқ амалга ошириш юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиалининг АТБ “Микрокредит банк” Навоий филиалидаги қуйидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р: 2020 8000 2004 3360 1016. МФО: 00198, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Навоий шаҳар, Жасорат кўчаси, 22-уй ёни, Телефон: (+99897) 795-14-41, (+99897) 377-17-15. Расмий сайтмиз: www.emulk.uz, электрон почтамиз: best.navoiy@inbox.uz. Лицензия RR-0225.