eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

«Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

05/11/2018

Аукцион савдосига АТ Халқ банки Тўрақўрғон тумани филиалининг 2018 йил 26 октябрдаги №10-04/858-сонли буюртма хатига асосан, филиал балансидаги қуйидаги кўчмас мулк объектлари қўйилмоқда: - Тўрақўрғон тумани, Оқтош шаҳарчаси, Оқтош маҳалласида жойлашган, қурилиш ости майдони 89,60 кв.м., фойдали майдони 71,08 кв.м. бўлган «Халқ банки 055-сонли шаҳобча» биноси, бошланғич баҳоси-40 489 650 сўм; - Тўрақўрғон тумани, Ахси ҚФЙ, Ахси маҳалласида жойлашган, қурилиш ости майдони 119,04 кв.м., фойдали майдони 96,36 кв.м. бўлган «Халқ банки 057-сонли шаҳобча» биноси, бошланғич баҳоси-62 942 130 сўм; - Тўрақўрғон тумани, Ёртепа ҚФЙ, Янгиобод маҳалласида жойлашган, қурилиш ости майдони 62,72 кв.м., фойдали майдони 47,52 кв.м. бўлган «Халқ банки 065-сонли шаҳобча» биноси, бошланғич баҳоси-31 631 760 сўм; - Тўрақўрғон тумани, Сайрам ҚФЙ, Еттикон маҳалласида жойлашган, қурилиш ости майдони 60,16 кв.м., фойдали майдони 45,28 кв.м. бўлган «Халқ банки 068-сонли шаҳобча» биноси, бошланғич баҳоси-22 602 780 сўм. Аукцион савдоси 2018 йил 3 декабрь куни соат 11.00дан бошлаб ўтказилади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 10.00дан 16.00гача қабул қилинади (13.00дан 14.00гача тушлик вақти). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 30 ноябрь куни соат 18.00. Юқоридаги кўчмас мулк объектлари 2018 йил 3 декабрь куни бўлиб ўтадиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда 2018 йил 10, 17 ва 24 декабрь кунлари соат 11.00да такрорий савдолари бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 10 декабрдаги такрорий савдо учун 2018 йил 7 декабрь, 2018 йил 17 декабрдаги такрорий савдо учун 2018 йил 14 декабрь ва 2018 йил 24 декабрдаги такрорий савдо учун 2018 йил 21 декабрь кунлари соат 18.00. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Мулк учун тўловларни амалган ошириш ва бошқа шартлар олди-сотди шартномаси тузиш вақтида белгиланади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси «Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиалининг АТИБ «Ипотекабанк» Наманган филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 22604000800433601001, МФО:00223, ИНН:303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Наманган шаҳри, Б.Машраб кўчаси, 7-уй. Телефон: (0-369) 227-85-25. E-mail: best.namangan@inbox.uz, вебсайт: www.emulk.uz. Лицензия: RR-0225.