eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

30/07/2018

Аукцион савдосига «Узнефтмахсулот» «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 13.06.2018 йил кунги 03/123-сонли хатига асосан, корхона балансидаги қуйидаги кўчмас мулклар такроран қўйилмоқда: 1. Фарғона вилояти, Фаргона шахар, Бешбола Қ.Ф.Й, Ўзбекистон кўчасида жойлашган “Қўриқчи ва электриклар” бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси-559 562 875 сўм. 2. Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Тинчлик Ш.Ф.Й, А. Навоий М.Ф.Й худудида жойлашган “Ётоқхона (Общежитие на 100 мест)” бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси-961 587 395 сўм. 3. Наманган вилояти, Поп тумани, М.Тошматов Қ.Ф.Й, Гулбахор қишлоғида жойлашган “Автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шахобчаси” бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси -1 067 125 492 сўм. 4. Фарғона вилояти, Қувасой шахар, Пакана М.Ф.Й, Пакана қишлоғида жойлашган “Чорвачилик фермаси ” бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси-1 376 288 022 сўм. Аукцион савдолари 2018 йилнинг 5 сентябр куни соат 14:00 да бўлиб ўтади. Аризалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 03 сентябр соат 17:00. Талабгорлар диққатига! Юқорида кўрсатилган кўчмас мулк 2018 йилнинг 05 сентябр кунги аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, такрорий савдолари 2018 йилнинг 12,19 сентябр кунлари бўлиб ўтади. Такрорий савдога аризалар қабул қилиш аукцион савдосидан бир кун олдин тўхтатилади. Савдога қатнашиш учун ариза билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15(ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиалининг «Трастбанк» Фарғона филиалидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р: 2020 8000 3004 3360 1012. МФО: 01123, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчисининг ва савдо ўтказиладиган манзил: Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси, 45-уй, 3-қават, 6-хона. Телефон: (99895)402-54-75. www.emulk.uz. best.fergana@mail.ru. Лицензия RR-0225.