ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Samarqand mintaqaviy filiali қуйидагиларни маълум қилади!

18/11/2019

«Xonqa agroservis mashina traktor parki va integrallashgan servis markazi» МЧЖнинг 18.11.2019 йилдаги 26-сонли буюртма хатига асосан, жамиятга қарашли бўлган, Тайлоқ тумани Тайлоқ ШФЙ Чороғбон МФЙ Тайлоқ бозори ҳудудида жойлашган, қурилиш тагидаги майдони 213,50 кв.м., фойдали майдони 376,72 кв.м.ни ташкил этган 2 (Икки) қаватли савдо дўкони биноси “Best realtor” МЧЖ Samarqand mintaqaviy filiali воситачилигида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан 215 126 000 сўм дастлабки таклиф баҳосида сотувга қўйилмоқда. Юқоридаги объектнинг сотилиши юзасидан музокаралар хабарнома матбуотда эълон қилинган санадан бошлаб расмий иш кунлари (душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума) кунлари соат 10:00дан 16:00га қадар ўтказилади. Талабгорлардан акцепт аризаларини қабул қилиш дастлабки акцепт аризаси берилган куни соат 16:00да тўхтатилади. Мазкур объект бўйича музокараларда иштирок этиш учун бир кунда икки ва ундан ортиқ талабгорлардан акцепт аризалари тақдим этилганда, мулк эгаси, яъни сотувчи томонидан тузилган махсус музокара комиссияси ўз акцепт аризасида энг юқори нархни энг қисқа муддатда тўлашни таклиф этган талабгорни ғолиб деб топади. Ғолибга сотувчи билан ўрнатилган тартибда олди-сотди шартномасини имзолаш ва шартнома шартларига кўра тўловларни амалга ошириш мажбурияти юклатилади. Маълумотларни олиш ва акцепт аризаларни топшириш учун манзил: Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони 1-уй. Тел.: +99893 331-70-80. Расмий сайтимиз: www.emulk.uz, электрон почта манзили: best.samarqand@inbox.uz, Лицензия: RR-0225.