ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Qoraqalpog’iston Respublikasi filiali бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

26/12/2018

Аукцион савдосига Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш кўмитасининг 2018 йил 22-октябрдаги №163-П-сонли буйруғи, Хўжайли тумани ҳокимининг 2018 йил 19-октябр күнги №1405/10, №1406/10, №1408/10 сонли қарорларига асосан ва Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш кўмитасининг 2018 йил 18-октябрдаги №162-П-сонли буйруғи, Нукус тумани ҳокимининг 2018 йил 8-октябр күнги №1466/10 сонли қарорига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли ва Нукус туманларидан, хар бирининг майдони 400 м² булган, ер участкалари аукцион савдоларига қайта қўйилмоқда. 1. Хужайли тумани, “Кун-нури” МФЙ худудидан 1, 5, 11, 12 - сонли ер участкалари. Ҳар бирининг бошланғич бахоси 48 320 (қирқ саккиз минг уч юз йигирма) сўм. 2. Хўжайли тумани, “Жан-Кунгират” МПЖ худудидан 1, 3, 4, 6, 7, 8-сонли ер участкалари. Ҳар бирининг бошлангич бахоси 48 320 (қирқ саккиз минг уч юз йигирма) сўм. 3. Хўжайли тумани, “Саришунгил” АПЖ худудидан 7, 8, 13 ,14 ,15 17, 18, 19, 23, 38, 40, 42-сонли ер участкалари. Ҳар бирининг бошланғич бахоси 26 612 (йигирма олти минг олти юз ўн икки) сўм. 4. Нукус тумани, “Токтау” МФЙга қарашли, Акмангит посёлкаси худудидан 40, 45-сонли ер участкалари. Ҳар бирининг бошлангич бахоси 33 080 (ўттиз уч минг саксон) сўм. Хужайли тумани ер участкалари учун аукцион савдоси 2019 йил 28 январ куни Хўжайли тумани медицина коллежи мажлислар залида (Хўжайли тумани, Тахиатош кўчаси рақамсиз уй) соат 11:00дан бошлаб ўтказилади. Нукус тумани ер участкалари учун аукцион савдоси 2019 йил 28 январ куни Нукус тумани, Акмангит посёлкаси, Дарсан кўчаси 15-сонли Болалар мусиқа коркем-онер мактаби мажлислар залида соат 16:00дан бошлаб ўтказилади. Буюртманомаларни қабул қилиш мазкур хабарнома газетада чоп этилган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2019 йил 25 январ куни соат 18:00. Савдога қўйилган ер участкалари билан туман ҳокимлиги вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Талабгорлар ихтиёрийлик асосида аукцион савдосида қатнашиш учун ариза топширишлари ва савдо ташкилотчисининг ахборот-маслаҳат хизматларидан фойдаланганликлари учун энг кам иш хакининг 0,5 баравари миқдорида тўлов тўлашлари мумкин ва тузиладиган закалат келишувига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳосининг 100 фоиз миқдорида закалат пулини «Best Realtor» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали «Турон банк» Нукус шаҳар филиалидаги қўйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 2020 8000 7004 3360 1014, МФО 00585, СТИР 303179580. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида олди-сотди шартномасини имзолаш шарти юклатилади. Аукцион савдосида қатнашиш учун савдо ташкилотчиси ва талабгор ўртасида закалат тўғрисидаги келишув имзоланади, шундан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда кўйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдосида қатнашишга буюртномани тақдим этади: - Ўзбекистон Республикаси фуқоралари – паспортининг нусхаси; - хорижий юридик шахслар – ўларнинг давлат руйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси, таъсисчилар руйхати ва уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси; - хорижий фукаролар – чет давлатнинг миллий ёки дипломатик паспорти; - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар – яшаш гувохномасининг нусхаси; - закалат пулини тўлаганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этади. Буюртманомалар қабул қилинадиган ва савдо ташкилотчиси жойлашган манзил: Нукус шахри, А.Темур кучаси, 122-уй, 4-кават, 4-хона. Телефон: (998 61) 222-88-80. www.emulk.uz, Электрон почта qrbestrealtor@mail.ru. Лицензия: RR-0225.