ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

«Best Realtor» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

21/12/2018

Аукцион савдосига Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштирилган кархоналарга кумаклашиш ва рақобатни ривожлантириш кўмитасининг 2018 йил 25-майдаги №94-П-сонли буйруғи ва Шуманой тумани ҳокимининг 2018 йил 08-май күнги №427/5 сонли қарорига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Шуманой туманидан ер участкалари аукцион савдоларига қайта қўйилмоқда. 1. «Таза базар» МФЙ, А.Темур кўчасидан №26-сонли ер учакткаси. Бошланғич бахоси 28 800 (йигирма саккиз минг саккиз юз) сўм; 2. «Моншақлы» МПЖ худудидан №2Г-сонли ер участкаси. Бошланғич бахоси 28 800 (йигирма саккиз минг саккиз юз) сўм; 3. «Моншақлы» МФЙ, Улуғбек кўчасидан №5-сонли ер участкаси. Бошланғич бахоси 28 800 (йигирма саккиз минг саккиз юз) сўм; 4. «Бегжап» ОФЙ, Қарабайлы ахоли пунктидан №3-сонли ер участкаси. Бошланғич бахоси 14 000 ( ун тўрт минг) сўм; 5. «Мамый» ОФЙ, Тоғай ахоли пунктидан №22А-сонли ер участкаси. Бошланғич бахоси 14 000 (ун тўрт минг) сўм; 6. «Сарманбайкөл» ОФЙ, Шамамбет ахоли пунктидан №20А-сонли ер участкаси. Бошланғич бахоси 14 000 (ун тўрт минг) сўм; 7. «Дийханабад» ОФЙ, Пахтачи ахоли пунктидан №18-сонли ер участкаси. Бошланғич бахоси 14 000 ( ун тўрт минг) сўм; 8. «Дийханабад» ОФЙ, Саттар ахоли пунктидан №№13, 14, 15, 16, 17-сонли ер участкалари. Хар бирининг бошланғич бахоси 14 000 (ун тўрт минг) сўм; 9. «Бирлешик» ОФЙ, Мамый даласы ахоли пунктидан №№3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20-сонли ер участкалари. Хар бирининг бошланғич бахоси 14 000 (ун тўрт минг) сўм; Ушбу ер участкаларининг ҳар бирининг майдони 400 кв.м. Аукцион савдоси 2019-йил 24-январ куни соат 11.00 да Шуманой тумани хокимияти мажлислар залида ўтказилади. Буюртномаларни қабул қилиш 2019-йил 23-январ куни соат 18.00 да тўхтатилади. Буюртномаларни қабул қилиш расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача кабул килинади. Мазкур ер участкалари 2019-йил 24-январ куни ўтказиладиган очиқ аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, ер участкаларининг такрорий аукцион савдолари 2019 йилнинг 25-феврал, 28-март кунлари саат 11.00 да Шуманой тумани хокимияти мажлислар залида ўтказилишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий савдолар бўйича буюртманомаларни қабул қилиш 2019-йил 22-феврал, 27-март кунлари соат 18.00 да тўхтатилади. Савдога куйилган ер участкалари билан Шуманой тумани хокимилиги вакиллари иштирокида тўғридан-тўғри манзилга бориб, танишиш мумкин. Аукцион савдосига катнашиш учун талабгорлардан аризаларни қабул қилиш газетада эълон чиққан кундан бошлаб «Best realtor» МЧЖ Қорақолпоғистон Республикаси филиали тарафидан Нукус шахри А. Темур кўчаси, 122-уй, 2-қават, 4- хонада соат 10.00дан 16.00гача (соат 13.00дан 14.00гча тушлик) қабул қилинади. Талабгорлар ихтиёрийлик асосида аукцион савдосида қатнашиш учун ариза топширишлари ва савдо ташкилотчисининг ахборот-маслаҳат хизматларидан фойдаланганликлари учун энг кам иш хакининг 0,5 баравари миқдорида тўлов тўлашлари мумкин ва тузиладиган закалат келишувига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳосининг 100 фоиз миқдорида закалат пулини «Best Realtor» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали «Турон банк» Нукус шаҳар филиалидаги қўйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 2020 8000 7004 3360 1014, МФО 00585, СТИР 303179580. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида олди-сотди шартномасини имзолаш шартлари юклатилади. Аукцион савдосида қатнашиш учун савдо ташкилотчиси ва талабгор ўртасида закалат тўғрисидаги келишув имзоланади, шундан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда кўйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдосида қатнашишга буюртномани тақдим этади: - Ўзбекистон Республикаси фуқоралари – паспортининг нусхаси; - хорижий юридик шахслар – ўларнинг давлат руйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси, таъсисчилар руйхати ва уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси; - хорижий фукаролар – чет давлатнинг миллий ёки дипломатик паспорти; - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар – яшаш гувохномасининг нусхаси; - закалат пулини тўлаганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этади. Буюртномалар қабул қилинадиган манзил: Нукус шахри, А.Темур кучаси 122 уй, 4 хона. Телефон: (998 97) 353-03-22, (998 97 505-08-83). Расмий сайтимиз: emulk.uz, Электрон почта: qrbestrealtor@mail.ru. Лицензия: 0225.