ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

«Best Realtor» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

18/12/2018

Аукцион савдосига Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг 2018 йил 20-августдаги №145-П-сонли буйруғи ва Чимбой тумани ҳокимининг 2018 йил 12-июл күнги №1082 сонли қарорига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой туманидан ер участкалари аукцион савдоларига кайта қўйилмоқда. 1. “Бахытлы” ОФЙ худуди марказидан №3, 4, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28-сонли ер участкалари; 2. “Бахытлы” ОФЙ худуди, Қорасироқ овули, 1-кварталидан №1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45-сонли ер участкалари; 3. “Майжап” ОФЙ худуди, 2-кварталидан №1, 2, 3-сонли ер участкалари; 4. “Майжап” ОФЙ худуди, 5-кварталидан №1, 2, 3, 4, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23-сонли ер участкалари; 5. “Майжап” ОФЙ худуди, 6-кварталидан №4-сонли ер участкаси; Ушбу ер участкаларининг ҳар бирининг майдони 400 кв.м. бўлиб, ҳар бирининг бошлангич бахоси 44 520 (Қирқ тўрт минг беш юз йигирма) сўм. Аукцион савдоси 2019-йил 21-январ куни соат 11.00 да Чимбой тумани 36-мактабнинг мажлислар залида ўтказилади (Дўстлик кўчаси номерсиз уй). Буюртномаларни қабул қилиш 2019-йил 18 январ куни соат 18.00 да тўхтатилади. Буюртномаларни қабул қилиш расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади. Мазкур ер участкалари 2019-йил 21 январ куни ўтказиладиган очиқ аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, ер участкаларининг такрорий аукцион савдолари 2019 йилнинг 21 феврал ва 26 март кунлари соат 11.00 да юқорида кўрсатилган манзилда ўтказилишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий савдолар бўйича буюртманомаларни қабул қилиш 2019-йил 20-феврал ва 25-март кунлари соат 18.00 да тўхтатилади. Савдога куйилган ер участкалари билан Чимбой тумани хокимилиги вакиллари иштирокида тўғридан-тўғри манзилга бориб, танашиш мумкин. Аукцион савдосига қатнашиш учун талабгорлардан ариза кабул қилиш газетада эълон чиққан кундан бошлаб хафтанинг душанба, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари «Best realtor» МЧЖ ҚораҚолпоғистон Республикаси филиали тарафидан Нукус шахри А. Темур кўчаси, 122-уй, 2-қават, 4- хонада соат 10.00дан 16.00гача (соат 13.00дан 14.00 гача тушлик) кабул қилинади ва хафтанинг жума куни Чимбой шахри «Абат Макан» МФЙ мамурий биносида (Т.Серимбетов кучаси №34) уй соат 10.00 дан 16.00гача (соат 13.00дан 14.00гача тушлик) қабул қилинади. Талабгорлар ихтиёрийлик асосида аукцион савдосида қатнашиш учун ариза топширишлари ва савдо ташкилотчисининг ахборот-маслаҳат хизматларидан фойдаланганликлари учун энг кам иш хакининг 0,5 баравари миқдорида тўлов тўлашлари мумкин ва тузиладиган закалат келишувига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳосининг 100 фоиз миқдорида закалат пулини «Best Realtor» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали «Турон банк» Нукус шаҳар филиалидаги қўйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 2020 8000 7004 3360 1014, МФО 00585, СТИР 303179580. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида олди-сотди шартномасини имзолаш шартлари юклатилади. Аукцион савдосида қатнашиш учун савдо ташкилотчиси ва талабгор ўртасида закалат тўғрисидаги келишув имзоланади, шундан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда кўйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдосида қатнашишга буюртномани тақдим этади: - Ўзбекистон Республикаси фуқоралари – паспортининг нусхаси; - хорижий юридик шахслар – ўларнинг давлат руйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси, таъсисчилар руйхати ва уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси; - хорижий фукаролар – чет давлатнинг миллий ёки дипломатик паспорти; - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар – яшаш гувохномасининг нусхаси; - закалат пулини тўлаганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этади. Буюртномалар қабул қилинадиган манзил: Нукус шахри, А.Темур кучаси 122 уй, 4 хона ва Чимбой тумани, «Абат Макан» МФЙ мамурий биносида (Т.Серимбетов кўчаси №34 уй). Телефон: (998 97) 353-03-22, (998 97 505-08-83). Расмий сайтимиз: emulk.uz, Электрон почта: qrbestrealtor@mail.ru. Лицензия: 0225.