ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

«Best Realtor» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

10/10/2018

Аукцион савдосига Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 25 августдаги 685-сонли қарорига асосан, «Тахиатош Нефт Базаси» МЧЖнинг 2018 йил 22 май күнги 145-сонли буйруғи ва 2018 йил 08 октябрдаги 05-1690-сонли хатига асосан Элликқъала тумани «Шарқ Юлдузи» ОФЙда жойлашган 150 бош қорамолга мулжалланган мол семиртириш комплекси қўйилмоқда. Бошлангич бахоси 7 363 163 698 (етти миллиард уч юз олтмиш уч миллион бир юз олтмиш уч минг олти юз туксон саккиз) сўм. Аукцион савдоси 2018 йил 13 ноябр куни соат 11.00 да ўтказилади. Буюртманомаларни қабул қилиш 2018 йил 12 ноябр куни соат 18.00 да тўхтатилади. Буюртманомалар расмий иш кунлари соат 09,00 дан 16.00 гача кабул килинади. Аукцион савдосида иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар буюртманомаларни савдо ташкилотчисининг www.emulk.uz сайти орқали масофадан туриб электрон-онлайн тарзда ҳам топширишлари мумкин. Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан ўзаро ихтиёрий тузиладиган шартнома асосида энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридаги ҳақ эвазига ахборот ва маслаҳат хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Аукцион савдосида қатнашиш истагида бўлган талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан мулк бошланғич баҳосининг 15 фоиз миқдорида закалат пулини «Best Realtor» МЧЖнинг АТБ «Капиталбанк» Ташкент филиалидаги кўйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 2020 8000 5004 3360 1001, МФО 00445, СТИР 303179580. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини имзолаш мажбурияти юклатилади. Аукцион савдосида қатнашиш учун савдо ташкилотчиси ва талабгор ўртасида закалат тўғрисидаги келишув имзоланади, шундан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда кўйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдосида қатнашишга буюртманомани тақдим этади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Буюртманомалар қабул қилинадиган ва аукцион савдоси ўтказиладиган манзил: Нукус шахри, А.Темур кучаси 122 уй, 4 хона. Телефон: (998 90) 591-00-22, (998 97 505-08-83). Расмий сайтимиз: www.emulk.uz. Электрон почта: qrbestrealtor@mail.ru. Лицензия: RR-0225.