ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиали оммавий оферта асосида олди-сотди шартномаси тузишга таклиф этади!

27/08/2018

Шартнома объекти: Навоий “Электрокимёзаводи” қўшма корхонаси акциядорлик жамиятига тегашли бўлган Навоий вилояти, Навбахор туман Ўзбекистон МФЙ ҳудудида жойлашган “Камалак” болалар соғломлаштириш оромгоҳи биноси; Тавсифи: умумий ер майдони-29400,0 кв.м., умумий фойдали майдони-944,35 кв.м., фойдали майдони-944,35 кв.м, умумий қурилиш ости майдони-1343,32 кв.м. бўлган 0001-0009-(9 та) литерларда белгиланган 9 та хонадан иборат; Бошланғич баҳоси: 470 000 000 (тўрт юз етмиш миллион) сўм. Мазкур кўчмас мулкни харид қилиш юзасидан талабгорларнинг таклиф (акцепт)лари бўлган конвертлар 2018 йил 7 сентябр куни соат 15:00да Навоий шахар Ғалаба шох кўчаси 131-а-уйда очилади. Ушбу кунгача бирорта акцепт келиб тушмаса ёки мақбул харидор аниқланмаса кўчмас мулк бўйича акцептларни ўрганиш ва мақбул харидорни аниқлаш комиссияси йиғилишлари 2018 йил 14, 21, 28 сентябр кунлари бўлиб ўтади ва оферта муддати мос равишда мазкур саналарга узайтирилади. Акцептларни қабул қилиш мазкур билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган конвертларни очиш санасидан бир соат олдин тамом бўлади. Комиссия томонидан мақбул деб топилган харидор билан акцептларни ўрганиш натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечиктирмай олди-сотди шартномаси тузилади. Талабгорлар оммавий оферта бўйича акцептларида билдирилган таклифлари ижросининг кафолати сифатида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан “Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиали билан олдиндан закалат келишуви тузиши ва кўчмас мулк бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини қуйидаги банк ҳисоб рақамига тўлашлари лозим: АТБ “Микрокредит банк” Навоий филиали х/р: 2020 8000 2004 3360 1016. МФО: 00198, СТИР: 303179580. Талабгор ёки унинг ишончли вакили ўз акцептлари солинган конверт билан бирга “Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиалига мазкур билдиришномада белгиланган муддатларда, шахсан ёки чопар ёхуд почта орқали қуйидаги хужжатларни алоқа хати (жисмоний шахслар – оддий ёзма мурожаати)га илова қилган ҳолда тақдим этади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек талабгор номидан ишончли вакил ҳаракат қилаётган бўлса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, шунингдек талабгор номидан ишончли вакил ҳаракат қилаётган бўлса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат пули тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси. Талабгорларнинг акцептлари мазкур оммавий оферта шартларига мувофиқ тузилган бўлиши ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи елимлаб ёпиштирилган конвертларга солинган таклифлар кўринишида бўлиши лозим: Сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати. Тақдим этилаётган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг мухри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши шарт. Акцептлар қабул қилинадиган ва комиссия йиғилиши ўтказиладиган манзил: Навоий шаҳар, Ғалаба шоҳ кўчаси, 131-а-уй, Телефон: (+99898) 778-15,61, (+99897) 377-17-15. www.emulk.uz, best.navoiy@inbox.uz. Лицензия RR-0225.