ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

22/05/2019

Савдога Навоий вилоят Кармана туманлараро Иқтисодий судининг 08.08.2018 йилдаги 4-2101-1801/4128-сонли хал қилув қарорига асосан билан банкрот деб топилган “Жебатчи” МЧЖ кредиторларининг 21.05.2019 йилдаги 3-сонли йиғилиш баённомаси ва тугатиш бошқарувчисининг 21.05.2019 йилдаги 4128/05-20-сонли буюртма хатига асосан қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда. 1. Навоий вилоят Навоий шахар Ғалаба шоҳ кўчаси 7-даҳа худудида жойлашган умумий майдони-66,82 кв.м., умумий фойдали майдони-57,54 кв.м., бўлган А-литерда белгиланган 2 та хонадан иборат “7-сонли сабзавот дўкони” биноси. Бошланғич баҳоси – 166 510 000 сўм. 2. Навоий вилоят Кармана туман Нарпай м.ф.й. худудида жойлашган умумий ер майдони -0,82 га, умумий фойдали майдони-228,16 кв.м., фойдали майдони-191,25 кв.метр бўлган А-литерда белгиланган 5 та хонадан иборат “Тикув цехи” биноси. Бошланғич баҳоси – 258 040 000 сўм. Аукцион савдоси 2019 йилнинг 24 июн куни соат 11:00да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 21 июн соат 16:00. Юқоридаги кўчмас мулклар 2019 йил 24 июндаги савдода сотилмаган тақдирда тақдирда такрорий аукцион савдолари 2019 йил 8 июл куни соат 11:00да бўлиб ўтади. Такрорий савдо кунлари учун буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 5 июл куни соат –16:00да тўхтатилади. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 20 (йигирма) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Ғолиб харидорга шартнома имзоланган кундан бошлаб 20 (йигирма ) куни ичида сотиб олиш тўловларини тўлаш юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиалининг АТБ “Микрокредит банк” Навоий филиалидаги қуйидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р: 2020 8000 2004 3360 1016. МФО: 00198, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Навоий шаҳар, Жасорат кўчаси, 22-уй ёни, Телефон: (+99897) 795-14,41, (+99897) 377-17-15. Расмий сайтмиз: www.emulk.uz, электрон почтамиз: best.navoiy@inbox.uz. Лицензия RR-0225.