ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!

21/12/2018

Аукцион савдосига “Фарғона ёғ-мой” АЖ билан 25.01.2016 йилда тузилган 015-сонли шартномага асосан “Фарғона ёғ-мой” АЖ балансидаги Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, Лангар Қ.Ф.Й, Лангар қишлоғи Мустақиллик кўчасида жойлашган “1-сонли Омухта ем сотиш шахобчаси” бино-иншоотлари қўйилмоқда. Умумий майдони-200,0 кв.м., фойдали майдони-80,80 кв.м. Бошланғич баҳоси – 27 843 213 сўм. Аукцион савдоси 2019 йил 23 январ куни соат 15:00дан бошлаб ўтказилади. Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртмалар расмий иш кунлари соат 10:00дан 16:00гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик вақти). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 21 январ куни соат 18:00. Талабгорлар диққатига! Юқорида кўрсатилган кўчмас мулк 2019 йилнинг 23 январ кунги аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, такрорий савдолари 2019 йилнинг 31 январ кунлари бўлиб ўтади. Такрорий савдога аризалар қабул қилиш аукцион савдосидан бир кун олдин тўхтатилади. Аукцион савдосига қўйилган бино-иншоотлар билан “Фарғона ёғ-мой” АЖ вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Аукцион савдоси юзасидан барча маълумотларни 0-595-402-54-75 телефон рақами орқали олишингиз мумкин. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Бино - иншоотларни сотилиш баҳосининг тўлов муддатлари ва бошқа шартлар сотувчи хамда харидор ўртасида олди-сотди шартномаси тузиш вақтида белгиланади. Аукцион савдода қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан, мулк бошланғич бахосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиалининг “Траст банк” ХАБ Фарғона филиалидаги қуйидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: х/р:2020 8000 3004 3360 1012. МФО: 01123, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчисининг ва савдо ўтказиладиган манзил: Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси, 45-уй, 3-қават, 6-хона. Телефон: (99895)402-54-75. www.emulk.uz. best.fergana@mail.ru. Лицензия RR-0225.