ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!

11/07/2018

Аукцион савдосига “FARG’ONA GO’SHT-SUT SAVDO” AJ мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхонасининг 05.07.2018 йил кунги 270 -сонли буюртма хатига асосан қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда: 1. Фарғона вилояти Қўштепа тумани Файз ҚФЙ, Ободлик кўчаси рақамсиз уйда жойлашган, умумий ер майдони-109,66 кв.м., умумий қурилиш майдони-109,66 кв.м., фойдали майдони-74,21 кв.м.,хоналар сони-2 тадан иборат савдо дўкони биноси. Бошланғич бахоси- 47 467 388 сўм. 2. Фарғона вилояти Тошлоқ тумани, Ахшак ҚФЙ, Сирли масжид махалласи, А.Навоий кўчасида жойлашган умумий қурилиш майдони-87,69 кв.м., фойдали майдони-70,29 кв.м.дан иборат савдо дўкони биноси. Бошланғич бахоси- 45 606 346 сўм. Аукцион савдолари 2018 йилнинг 7 август куни соат 10:00 да бўлиб ўтади. Аризалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 3 август соат 17:00. Талабгорлар диққатига! Юқорида кўрсатилган мулклар 2018 йилнинг 7 август кунги аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, такрорий савдоси 2018 йилнинг 30 август куни бўлиб ўтади. Такрорий савдога аризалар қабул қилиш аукцион савдосидан бир кун олдин тўхтатилади. Савдога қатнашиш учун ариза билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиалининг «Трастбанк» Фарғона филиалидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р:2020 8000 3004 3360 1012. МФО:01123, СТИР: 303 179 580. Савдо ташкилотчисининг ва савдо ўтказиладиган манзил: Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси, 45-уй, 3-қават, 6-хона. Телефон: (99895)402-54-75. www.emulk.uz. best.fergana@mail.ru. Лицензия RR-0225.