ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best Realtor” МЧЖ Самарқанд минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

10/03/2018

Аукцион савдосига Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг 2018 йил 5 мартдаги 13-Па-сонли буйруғига асосан якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалиги юритиш) учун Самарқанд вилояти Нуробод тумани “Шарқ Юлдузи” МФЙ ҳудудидан, ҳар бирининг сатҳи 600,0 кв.м. бўлган, №1 ва 2 -рақамлар билан рақамланган, жами 2 та ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи қўйилмоқда. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 594 048 сўм. Аукцион савдоси 2018 йил 11 апрел куни Самарқанд шаҳар А.Жомий кўчаси, 63-уйдаги Ёшлар маркази биносининг мажлислар залида соат 10:30 да бўлиб ўтади. Аукционда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 10 апрел куни соат 18:00. Савдога қўйилган ер участкалари билан туман ҳокимлигининг вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш мазкур хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача Савдо ташкилотчиси жойлашган манзилда қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик вақти). Мазкур ер участкалари 2018 йил 11 апрел куни ўтказиладиган очиқ аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, ер участкаларининг такрорий аукцион савдолари 2018 йилнинг 27 апрел, 14 ва 30 май кунлари Савдо ташкилотчиси жойлашган Самарқанд шаҳар А.Жомий кўчаси, 63-уйдаги Ёшлар маркази биносининг мажлислар залида соат 11:00 да ўтказилишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий аукцион савдоларида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомалар расмий иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача Савдо ташкилотчиси жойлашган манзилда қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик вақти). Такрорий аукцион савдоларида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш савдо санасидан бир кун олдин соат 18:00 да тўхтатилади. Аукцион савдосида қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бошланғич баҳосининг 100 (Бир юз) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best Realtor” МЧЖ Самарқанд минтақавий филиалининг “Ипотека банк” АТИБ “Кўксарой” филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000400433601008, МФО:00262, СТИР:303179580. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида ер участкасига бўлган хуқуқни реализация қилиш шартномасини имзолаш мажбурияти юклатилади. Аукцион савдосида қатнашиш учун Савдо ташкилотчиси ва талабгор ўртасида закалат тўғрисидаги келишув имзоланади, шундан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдоси ўтказиш тўғрисидаги хаборномада бегиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдосида қатнашишга буюртманомани тақдим этади. - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - паспорт нусхаси; - Хорижий юридик шахслар - уларнинг уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси; - Хорижий фуқаролар- чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти; - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар - яшаш гувоҳномаси нусхаси; - Аукцион савдоси ўтказилиши тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси; - СТИР(солиқ тўловчининг идентификация рақами) гувоҳномаси нусхаси. Савдо ташкилотчисининг манзили: Самарқанд шаҳар, А.Жомий кўчаси, 63-уй (Ёшлар маркази биноси). Телефон: (+99893) 331-70-80, 355-80-55, (+99891)212-60-01. Расмий сайтимиз: www.emulk.uz., электрон почта: best.samarqand@inbox.uz, Лицензия: RR-0225.