ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best Realtor” МЧЖ Самарқанд минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

22/02/2018

Аукцион савдосига Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг 2018 йил 16 февралдаги 10-Па-сонли буйруғига асосан, якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалиги юритиш) учун Самарқанд вилоят Пастдарғом тумани, “Олтиқаҳрамон” МФЙ Қаермасой массивидаги №304-контурда жойлашган, ҳар бирининг сатҳи 400,0 кв.м. бўлган, 1 дан 45 гача рақамлар билан рақамланган, жами 45 та ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи қўйилмоқда. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 670 208 сўм. Аукцион савдоси 2018 йил 24 март куни Пастдарғом тумани Жума шаҳри, Ҳ.Олимжон кўчаси, 4 - уйда жойлашган Пастдарғом тумани ҳокимлиги маданият бўлими маданият ва аҳоли дам олиш маркази биносида соат 11:00 да бўлиб ўтади. Аукционда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 23 март куни соат 18:00. Савдога қўйилган ер участкалари билан туман ҳокимлигининг вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш мазкур хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача Савдо ташкилотчиси жойлашган манзилда қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик вақти). Мазкур ер участкалари 2018 йил 24 март куни ўтказиладиган очиқ аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, ер участкаларининг такрорий аукцион савдолари 2018 йилнинг 10 ва 25 апрел, 10 ва 25 май, 12 ва 27 июн кунлари Савдо ташкилотчиси жойлашган Самарқанд шаҳар А.Жомий кўчаси, 63-уйдаги Ёшлар маркази биносининг мажлислар залида соат 11:00 да ўтказилишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий аукцион савдоларида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомалар расмий иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача Савдо ташкилотчиси жойлашган манзилда қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик вақти). Такрорий аукцион савдоларида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш савдо санасидан бир кун олдин соат 18:00 да тўхтатилади. Аукцион савдосида қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бошланғич баҳосининг 100 (Бир юз) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best Realtor” МЧЖ Самарқанд минтақавий филиалининг “Ипотека банк” АТИБ “Кўксарой” филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000400433601008, МФО:00262, СТИР:303179580. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида ер участкасига бўлган хуқуқни реализация қилиш шартномасини имзолаш мажбурияти юклатилади. Аукцион савдосида қатнашиш учун Савдо ташкилотчиси ва талабгор ўртасида закалат тўғрисидаги келишув имзоланади, шундан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдоси ўтказиш тўғрисидаги хаборномада бегиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдосида қатнашишга буюртманомани тақдим этади. - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - паспорт нусхаси; - Хорижий юридик шахслар - уларнинг уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси; - Хорижий фуқаролар- чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти; - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар - яшаш гувоҳномаси нусхаси; - Аукцион савдоси ўтказилиши тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси; - СТИР(Солиқ тўловчининг идентификация рақами) гувоҳномаси нусхаси. Савдо ташкилотчисининг манзили: Самарқанд шаҳар, А.Жомий кўчаси, 63-уй (Ёшлар маркази биноси). Телефон: (+99893)331-70-80, 355-80-55, (+99890)212-60-01. Расмий сайтимиз: www.emulk.uz., электрон почта: bestsamarqand@inbox.uz, Лицензия: RR-0225.