ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!

20/10/2020

Аукцион савдосига “Риштон пахта тозалаш” АЖ нинг 30.09.2020 йил кунги №07/73, 07/74-сонли буюртма хатларига асосан қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда: Фарғона вилояти Фарғона тумани Чимён қишлоғи худудида жойлашган умумий қурилиш ости майдони- 1640,00 кв.м.дан иборат “Чимён” қуртхона мулкий мажмуа бино ва иншоотлари қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 830 000 000 сўм. Аукцион савдоси 2020 йилнинг 24 ноябрь куни соат 10:00 да бўлиб ўтади. Буютмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2020 йил 20 ноябр соат 16:00. Савдога қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖнинг қуйидаги ҳисоб рақамига закалат келишув шартномасига асосан ўтказишлари шарт. Х/Р: 2020 8000 5004 3360 1001. МФО: 00445. “Капиталбанк” АТ Тошкент шахар филиали СТИР: 303179580. ОКОНХ:84300. Савдо ташкилотчисининг ва савдо ўтказиладиган манзил: Фарғона шаҳар, Сохибқирон Темур кўчаси 45-уй, 3- қават. Телефон: (99895)402-54-75. www.emulk.uz. best.fergana@mail.ru. Лицензия RR-0225.