ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best Realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

12/02/2020

Савдога «SAMARQAND DORI-DARMON» АЖ бошқарувининг 12.02.2020 йилдаги МВ-11/58-сонли буюртманомасига асосан, «SAMARQAND DORI-DARMON» АЖга қарашли қуйидаги мулклар қўйилмоқда: 1) Нуробод шаҳри Мустақиллик кўчаси 6-уйда жойлашган, умумий майдони 1077,35 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 456,95 кв.м., фойдали майдони 1134,49 кв.м.ни ташкил этган 20-сонли марказий дорихона биноси (ер майдонисиз), бошланғич баҳоси 775 226 400 сўм; 2) Иштихон шаҳри Иштихон маҳалласи Иштихон кўчаси ҳудудида жойлашган, умумий майдони 1419,8 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 512,44 кв.м., фойдали майдони 1137,79 кв.м.ни ташкил этган №14-сонли марказий дорихона биноси (ер майдонисиз), бошланғич баҳоси 3 500 000 000 сўм; 3) Ургут шаҳри Камардон маҳалласи Навоий шоҳкўчаси 1-А уйда жойлашган, умумий майдони 1963,56 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 507,43 кв.м., фойдали майдони 1151,3 кв.м.ни ташкил этган икки қаватли, ертўлали, №7-сонли марказий дорихона биноси (ер майдонисиз), бошланғич баҳоси 3 005 100 000 сўм. Савдо 2020 йил 16 март куни соат 11:00 да савдо ташкилотчиси жойлашган, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда бўлиб ўтади. Аукцион савдосида иштирок этиш учун буюртмалар хабарнома матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2020 йил 13 март куни соат 18:00. Юқоридаги кўрсатилган мулклар 2020 йилнинг 16 март куни ўтказиладиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, мазкур мулклар юзасидан такрорий аукцион савдолари 2020 йилнинг 31 март ва 15 апрел кунлари соат 11:00да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий аукцион савдосида иштирок этиш учун талбгорлардан буюртмаларни қабул қилиш савдо санасидан бир кун олдин соат 18.00 да(13.00 дан 14.00 гача тушлик) тўхтатилади. Аукцион савдоси натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади. Ушбу мулклар ҳамда уларга тегишли ҳужжатлар билан сутувчи вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Мулк сотувчисининг манзили: Пастдарғом тумани Дўстлик массиви Ертешар кўчаси 1-уй. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Аукцион савдоси натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади. Савдо натижасига кўра савдо ғолибига 10 кун муддатда сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш ҳамда шартнома шартларига кўра тўловларни амалга ошириш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар мулк бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best Realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиалининг АТИБ “Ипотека банк” Кўксарой филиалидаги 20208000400433601008 (МФО:00262, СТИР:303179580) рақамли ҳисоб рақамига тўлашлари шарт. Савдо ташкилотчиси жойлашган ва савдода иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уй. Тел: (+99893) 331-70-80, (+99890)212-60-01. Расмий сайтимиз: www.emulk.uz, электрон почта манзили: best.samarqand@inbox.uz, Лицензия: RR-0225.